🇺🇿🇺🇿🇺🇿Иштихон тумани , Шайхслом маҳалласида 12 нафар болаларнинг хатна тўйлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан Иштихон тумани "Шайхислом" маҳалла йиғини, "Истиқлол" тўйлар масканида маҳалла ҳомийси Комил ва Собир Муродовлар ҳамкорлигида 12 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг хатна тўйлари ҳамда 400 нафар оилаларга байрам дастурхони ёзилиб, байрам тадбирлари ўрказилди.
Тадбирда, Иштихон туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев, Иштихон туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Сурач Шарипов ва бир гуруҳ туман раҳбарлари иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар, Ватанимиз ва Иштихон туманидаги барча эзгу ҳаракатлардан намуналарни айтар эканлар элимиз ва юртимизда меҳр-оқибат, қадриятлар энг юксак кўриниш намоён этиб келиши ҳақида гапирдилар, бундай кунлар Ўзбекистон халқининг ютуғи ва бахт-саодати эканлигига ҳам урғу бериб ўтдилар.
Туман фахрийси Собир Муродов оғир йилларда Иштихон раҳбарлигида ишлаган хотираларини ёйинлар экан, халқнинг хизмати энг қутлуғ иш, муборак юмуш эканлигини, ҳозирги туман ҳокими Фазлиддин Рўзиевга энг қисқа муддат ичида халқнинг меҳрини қозонганини ҳам айтиб табриклаб ўтди.
Тўй охирида ҳомийлар томонидан ҳар бир тўй болаларга вилосипед ва бошқа совғалар ҳам улашилди.
Гулзамон
Негізгі бет 12 НАФАР БОЛАНИНГ ХАТНА ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ. ШАЙХСЛОМ МАҲАЛЛА
Пікірлер: 5