Самолёт самога кўтарилаётганда, ерга қўнаётганда катталар ичида калимасини қайтариб туради. Шу маҳал болалар худди мингинчи марта самолётда учаётгандай пинагиниям бузмайди. Гўё болалар катталарга, катталар болаларга айланиб қолган, дейсиз.
Элгизим учиш-қўнишдан эмас, ташқаридаги манзарадан ҳайратланарди. Боламдаги эмоцияни кўриб, мен ҳам таъсирландим. Боя кимдир ёзди, ҳақиқий эмоция болаларда бўлади, деб. Бизга ҳайратни эслатиб турувчи болаларнинг борига шукур!
Фозил Фарҳод
Негізгі бет 19-iyun, 2024
Пікірлер