Армрестлинг ("arm" ва "wrestling") яъни "қўл кураши" бирор бир халқнинг мероси эмас. Бу жанг санъати дунёнинг деярли барча халқларида ва эр юзининг ҳамма қитъаларида мавжуд бўлган ва мавжуддир. Армрестлинг эҳтимол, ер юзидаги энг биринчи спорт турларидан биридир. Ажабланарлиси, Армрестлинг ҳали ҳам олимпия спорт турлари оиласига киритилмаган! Эҳтимол, ХОҚ (халқаро олимпия қўмитаси) катта пора кутаётгандир, афсуски, бундай пора ҳали WAF (жаҳон арм. федерацияси) ғазнасида йўқдир ёки режасида йўқ. Ҳозирги вақтда мутлақо кераксиз олимпия спорт турлари мавжуд ва улар фақат битта халқнинг ихтироси бўлиб қолган. Олимпия байроғи эса Беш Қитъанинг бирлашмаси ва бешта бир-бирига боғланган ҳалқалар, (қитъалар) тасвири бўлиб, дунёнинг барча бурчагидан келган ва илгаритдан ўз юртларида бу спорт турини таниб билган спортчиларнинг учрашувини англатади. Аммо Олимпия комиссияси ўз хоҳиш-эҳтиросларига амал қилишни хоҳлаб қолди. Ишониб қоламизки, бу ажойиб спорт тури ҳам олимпия ўйинларига киради.
Негізгі бет 2022 WORLDS ARMWRESTLING GRANDMASTER MEN (50-59 years old) 80 kg LEFT ARM TABLE-6. (SHORT VERSION)
Пікірлер: 6