Солиҳа аёл
- У, барча ишда охират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади - дегани эмас.
- У, эрига худди ходим подшоҳга хизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
- У, эрига охиратни эслатишдан чарчамайди.
- У, агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
- У, эри олиб келганига рози бўлади.
- У, эри ғоиб бўлганда, мол-мулкини, бола-чақасини, уй-жойини муҳофаза қилади.
- У, оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
- У, эридан ўзгани сирдош тутмайди.
- У, дунё матоҳларига муккадан кетиб, ҳар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани ҳеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
- У, эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
- Унга бирор ишда ихтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
- У, эрини ҳолатига қараб муомала қилади. Эркаликни кўтарадиган вақт истаганча эркалик қилади. Кўтармайдиган вақт, меҳрибон онасидай бўлиб олади.
- У, фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
- У, ҳаромдан қаттиқ нафратланади.
- У, ўзгаларга ҳасад қилмайди.
- У, эрининг ота-онасига гўзал муомалада бўлади.
- У, номаҳрамларга яқин йўлашни хаёлига ҳам келтирмайди.
- У, ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга ҳаракат қилади.
- У, беҳуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
- У, ҳамиша Исломий филмларга, нашидаларга, тиловатларга мойил бўлади. Фарзандлари учун, Исломий фақат Исломий ахлоқни ўргатувчи мультфильмлар кўрсатади.
- У, қўпол, баджаҳл бўлмайди.
- У, асло аёллик назокатини йўқотмайди. Ҳеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
- У, эри ҳақидаги шубҳа - гумонлардан нари бўлади.
- У, эрини қизғонади.
- У, эрига итоатни Аллоҳга итоат - деб билади.
- У, эри шодлигида эркатой қиздай, маҳзунлигида меҳрибон онадай бўлади.
- У, кечиримли бўлади.
- У, келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
- У, доно бўлади.
- У, урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, полпис, беэътибор бўлмайди.
- У, соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
- У, эридан ақллик эканини исботлашга урунмайди. Ақллироқ бўлган чоғида ҳам, буни унга сездирмайди. Тўғрироқ фикрни ҳикмат билан етказади.
- У, кўчага интиладиган бўлмайди.
- У, кўпроқ оиласи билан уйда қолишни хуш кўради.
- У, ҳар-ҳил ношаръий базмларга, зиёфатларга ҳирс қўймайди.
- У, эрининг рухсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
- У, ўзини номаҳрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
- У, фақат эри учунгина ясанади.
- У, гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Хўп» дея итоат қилади.
- У, мободо эр ғазаб қилгудай бўлса, фақат сукут қилади. Гап қайтариб, олишмайди.
- У, уй-жойини покиза тутади.
- У, ўзи учун борлиқ, бу эри деб билади.
- У, жаҳли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай “жаҳл” қилади.
- У, ўта кетган қайсар бўлмайди.
- У, вазиятлар тақазосига кўра доно ва ёш гўдакдай бўла олади.
- У, эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
- У, фарзандларига кунлик равишда, дуолар, ҳадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
- У, ўзи учун эридан бошқа номаҳрам эркакларни мутлақо ҳаётидан ўчириб юборади.
- У, юқоридагиларни барини ичига олади!
Агар, сизда булар топилса, демак, сиз инша Аллоҳ солиҳалардансиз. Сиз, куёвингиз учун дунё-охиратлари жамлаб берилган яхшиликсиз!
Негізгі бет Abdulloh domla Ayollar Bilan Chiroyli Muomala Qilish
Пікірлер: 276