Жадидлар XIX аср охири - XX аср бошида Россия империясида мусулмон модернист ислоҳотчилари бўлган. Улар ўзини “тараққийпарвар”, “зиёли” ёки фақат “Ёшлар” деб атаган кишилар эди. Гарчи ҳаракат ичида жиддий мафкуравий келишмовчиликлар бўлган бўлса-да, жадидлар аксил-клерикал ҳаракат бўлган, таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳамда мактабларда “усул ул-жадид” ёки “янги усул”ни татбиқ қилиш ва ривожлантиришга интилган. Умуман олганда, уламо ва ислом руҳонийларига қарши муваффақиятли кураша олган бўлса-да, улар ҳам совет давлатининг қурбони бўлди. Жадидлар маҳаллий буржуазия ва аксил-инқилобий гумашталар сифатида қораланди ва кўпчилиги отиб ташланди.
#Жадидлар
#РоссияИмперияси
#УсулУлЖадид
#янгиусул
#тараққийпарвар
Муаллиф: Дамир Сатторов
Ўзбек тарихчиси Дилором Алимова жадидлар тарихи, ғоялари ва энг ёрқин вакиллари, хатолари ва ютуқлари ҳақида ҳикоя қилади.
Дилором Аъзамовна Алимова - тарих фанлари доктори (1991), профессор (2001), тарих фани назарияси ва методологияси, маданиятшунослик ва тарихшунослик муаммолари, Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, Ўрта Осиёдаги “аёллар масаласи”, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихининг турли жиҳатлари бўйича етакчи тадқиқотчи (Википедия).
Манба: www.uzanalytics.com
Негізгі бет Жадидларнинг ғоявий асослари, ютуқ ва хатолари
Пікірлер: 22