Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): "Биз Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз". Ва "Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, Гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз", дедилар.
Абу Ҳурайра р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.)га "Ичингиздаги нарсани ошкор қилсангиз ҳам ёки яширсангиз ҳам Аллоҳ сизларни у билан ҳисоб-китоб қилур..." ояти нозил бўлганида, бу оят Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларига оғир таъсир қилди. Сўнг улар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига бориб, у кишига: "Биз тоқатимиз етадиган насаларга намоз, рўза, жиҳод, садақаларга мукаллаф бўлган эди. Энди сизга бу оят тушди, бунга тоқатимиз етмайди-ку", дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Сиздан олдинги аҳли китоблар "Эшитдик ва итоат қилмадик", дейишганди. Сиз ҳам шундай дейишни хоҳлайсизларми? Сиз: "Эшитдик ва итоат этдик. Роббимиз бизни кечиргин, қайтишлик Сенгадир", деб айтингизлар", дедилар. Саҳобалар бу ганпни айтиб, энди тиллари қимирлаган эдики, Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди ва олдинги оятни мансух қилди: "Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди... ". Имом Муслим ривояти.
www.Qur'an.uz
Негізгі бет «Аманар-Росулу»нинг фазилатлари. [HD].
Пікірлер