Жорий йилнинг 9-12 феврал кунлари Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали жамоаси таклифига биноан Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган юқори технологик мини инвазив кардиожаррохлик амалиётларини кўп миқдорда муваффақиятли амалга оширган кардиожаррохлар қаторида бўлган тиббиёт фанлари доктори, профессор Пайвин Артем Александрович шу қисқа муддат ичида кўплаб дардман беморларнинг дардига малҳам бўлди. Барча юқори технологик жаррохлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Филиал мутахассислари ҳам ушбу маҳорат дарслари ва ҳамкорликдаги амалиётлар орқали ўзларига кўникма ҳосил қилиб, келгусида ўзлари мустақил равишда ушбу амалиётларни бажаришлари бу каби етук мутахассислар ташрифи боис руёбга чиқиши шубхасис албатта.
Артем Александровичга Ўзбекистонга ташрифи ва ўтказган маҳорат дарслари учун филиал жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва улкан зафарлар тилаймиз. Зеро тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун
Негізгі бет Ҳамкорликдаги мини инвазив юқори технологик жаррохлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди
Пікірлер: 3