Оддий ишчиларга 11 миллион сўмгача маош - Андижонда янги корхона ишга тушди
••••••••••••••
Президентимиз топшириқлари ижроси бўйича Андижонда янги “Everest bazalt” корхонаси ишга тушди. Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов янги корхона фаолиятини бориб ўрганди.
Андижон тумани ҳудудида жойлашган корхона энергия сақловчи базальт плиталарини ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 150 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, ишчи ходимларга энг кам 4.5 миллион сўмдан - энг кўп 11 миллион сўмгача маош тўланмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25 минг тонна тайёр маҳсулотга (15 миллион долларга) тенг.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Негізгі бет Андижон Хокими - Оддий ишчиларга 11 миллион сўмгача маош - Андижонда янги корхона ишга тушди
Пікірлер: 51