"Чанқаган эдик - сув беришмади,
Қуёшни кутдик - зулмат қоплади.
Бизга қолгани - юлдуз қидириб самога боқдик,
Ёмғирга чиқиб, кўча кўлмакдан сувларни ичдик" (Цой В.)
2017 йилдан бошлаб, шогиртлар хар йили 50-55 та давлатлар ўртасида Ўзбекистон шарафини химоя қилиб, яқин 40-маротаба Байроғимизни кўкка кўтариб келганларига қарамай, хаттоки афсонавий 10 карра жохон чемпионларимиз учун, на ютуғларига муносиб мукофотлар бор, на ўз ёнимиздан кетган харажатларимизни қоплаш бор.
Шу сабаблар туфайли биз "нодавлат етимларга" (вилоят спорт Бошқарма ва Ўзб. спорт Вазирлиги жавоб хатлари хулосаси бўйича), мансабдор шахслар тизими орқали ҲОР қилинган спортчилар учун, расмий мусобақаларга кетган харажатларимизни қоплашга, 2024-25 йиллада бўлиб ўтадиган Осиё ва Жахон мусобақаларига бир сумдан ортириб еғишимизга ЁРДАМ бермоқчи бўлган дўстларимизга HUMO 9860 1601 3008 5683.
Ачинарлиси шундаки, биз Наманган вилояти, Поп туманининг спортчилари, Давлатимиз учун 30-дан ортиқ Расмий Халқаро Мусобақаларида олинган ОЛТИН медаллар (жахонда 12-олтин, Осиёда 19-олтин, кумуш ва бронзадан ташқари) спорт мактабида фаолият олиб бормаслигимиз туфайли, хамма ўтган мусобақаларга 2017 йилдан бошлаб ЎЗ ЁНИМИЗДАН бориб келябмиз.
Сабаби: "Наманган вилояти ёшлар сиёсати ва спорт Бошқармаси" хамда "Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт Вазирлиги", ва бошқа мансобдор шахслару амалдорлари, бизнинг 40-дан ортиқ ёрдам сўралган мурожаатларимизга "жавоб хатлари" жавоби шудир: "МУСОБАҚАГА КЕТГАН ХАРАЖАТЛАРИНГИЗНИ ҚОПЛАБ БЕРИШГА БИЗДА ВАКОЛАТ ЙЎҚ, ЧУНКИ СИЗЛАР НОДАВЛАТ СПОРТ ТЎГАРАГИ ДЕБ ХИСОБЛАНАСИЛАР".
Нодавлат бўлганимиз сабаби шуки, биз Давлат туман спорт мактабининг споричилари бўлмаганимиздир, чунки 2018 йилдан бошлаб, бизни муроожатларимизга қарамай, туман спорт мактаби раҳбарлари олий натижаларга эришканимиз туфайли, тадбирлар ўтказиш ва рағбатлантириш ишлардан бош тортиб, хозиргача бизни рўйхатдга олишдан воз кечган.
Бизлар Халқаро тоифадаги спорт усталари, Халқаро мусобақаларга бориб, Ўзбекистон шанини химоя қилиб, 11 йил мобайнида ютуғлар билан келишимиз, Ўзбекистон терма жамоа аъзолари бўлишимизга қарамай, Юртимизни спортини Ривожлантириш учун тайинланган давлат ходимлари ёрдамига умид боғлашимиз БЕКОР, ўз ёнимиздан бориб келганимиздан кейин, ютуғларимизга муносиб МУКОФОТЛАРГА хам умид боғлашни кераги йўқ экан!
Қўшни давлатларда (Қозоғистон ва хоказо) 6 марта Жахонда биринчи бўлиб келган спортчиларга йирик ойлик тўловлар чиқариб, "Давлатда ҳизмат кўрсатган спортчи" унвонини беришяпти. Бизда эса амалдорлар кўр ва кар ниқобини тақиб, ўта жихозланган хоналарида ғийбатга ботиб, бир-бирини кўтини беркитиш билан овора! Буларни фақат битта ном билан атасак адашмаймиз - Давлатимиз хойинлари!
Вилоятда Армрестлинг спорт турини 2014-дан бошлаган бўлсак, биз 11 йил давомида, спортимизни ривожлантириш учун танланган мансабдор шахслар ХАРАКАТСИЗЛИГИНИ ва СОВУҚҚОНЛИГИНИ кузатиб келмоқдамиз, чунки бу спорт тизим ходимлари, жахонда тан олинган қибилятли спортчиларни РУХАН СИНДИРИШ билан халққа танилди.
Буларнинг совуққонлиги туфайлик, қобилияти ва таланти бор ёшларимиз ўз Юртида спортни ташлаб "ташқарига" чиқиб кетишмоқда ва бегона давлатлар байроғларини кўтаришга мажбур бўлишмоқда!
"AГAР ДAВЛAТ ТИЗИМИ ЎЗИНИГ УЛҒАЁТГАН ЁШЛАРИНИ ҚAДРЛAМAСA, КЕЛАЖАКДА УЛAРГА УМИД БОҒЛАШНИ ҲАМ КЕРАГИ ЙЎҚ. ВАТАН СИЗЛАРНИ УНУТМАЙДИ!" .
Негізгі бет Спорт Armwrestling from Pap city
Пікірлер: 15