Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳри Тарона кўчасида қурилган 16 қаватли янги уй-жойларни бориб кўрди.
Маълумки, Фарғона мамлакатимизнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳарларидан. Шу боис бу каби замонавий кўп қаватли уйлар аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.
Хусусан, мазкур 2 та 16 қаватли уйни қуриш учун 11 сотих ер кифоя қилди. Энди бу ерда 160 та оила яшайди. Хонадонларнинг бир қисми ижтимоий ҳимояга муҳтожларга топширилади.
Қурилишда сейсмология ва замонавий архитектура талабларига алоҳида эътибор берилган. Энергия тежовчи, сифатли материаллардан фойдаланилган. Уйларнинг ёнида болалар ўйин майдончаси, машиналар тураргоҳи бор. 420 ўринли мактаб барпо этилган. 380 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.
Негізгі бет Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳри Тарона кўчасида қурилган 16 қаватли янги уй-жойларни бориб кўрди
Пікірлер: 149