"Автопатрул" кўрсатуви
"Ёшлар" телеканали
Карантин даврида зерикиб ҳамма диққатини телевизорга қаратган юртдошларимиз учун Автопатрул яна ўз ишини давом эттиради. Кейиндаги 40 дақиқа давомида сизнинг фикрингиздан, мулоҳазаларингиздан олиб тайёрланган кўрсатувни томоша қилинг. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси шахсий таркиби билан олиб борилаётган доимий ҳамкорлик қилувчи Миллий Гвардия ва пост патрул хизмати ходимлари кунлик ва тунлик рейдлар давомида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни камайтитриш мақсадида Автопатрул билан бирга иш олиб боришади. Қаердан қандай ҳодиса содир бўлганинин билиб зудлик билан йўлга чиққан ижодий гуруҳимиз камералари ҳамиша тасвирга олишга шай туради. Ҳафтанинг етти куни дам нималигини билмай тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бораётган матбуот хизмати ходимлари Автопатрулга янгидан янги маълумотларни етказиб туришади. 797 давлат рақами тақилган ушбу машина ҳодиса содир бўлган жойга бизни кузатиб боради.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет "Автопатрул"нинг маст "шер" ҳайдовчиларга қарши рейд тадбирлари | Avtopatrul
Пікірлер: 8