АВТОРЕЙД
Йўлларда автотранспорт воситалари сони ошди. Шунинг баробарида йўл қоидасини тўлиқ тушуниб етмаган ҳайдовчилар ҳам. Жамиятимизда маданият деган тушунча бор, йўлларда ҳаракатланишда аввало йўловчи ва ҳайдовчи маданияти ҳам устувор аҳамият касб этади. Бу қандай маданият, деб ўйлаётган бўлишингиз аниқ. Бу аввало бир-бирини ҳурмат қилиш, дегани. Белгиланган барча қоидаларни пухта ўзлаштириш ва унга риоя этиш дегани.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 2024 йил 4 ойи давомида жами 22536 та турли хилдаги йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланиб шундан 4872 таси қўпол қоидабузарликлар содир қилган ҳайдовчилар аниқланиб белгиланган тартибда маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Энг ачинарлиси 581 нафар ҳайдовчилар томонидан транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик ҳолатлари ҳам аниқланган бўлиб бу борада ишлар мунтазам равишда кучайтирилган тарзда олиб борилмоқда.
Шунга қарамасдан ҳайдовчиларимиз томонидан шу каби қоидабузарликлар содир этилаётганлиги сабали Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги Авторейд давомида яна бир нечта қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди шулардан 16 таси транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлик ва автомашиналарини тегишли рухсатнома олмасдан қорайтирганлик ва қидрувда бўлган ҳолатларидар.
Келинг энди ушбу ҳолатларни бир тахлил қилсак. Авторейднинг эътиборини тортган яна бир муҳим жиҳат бугунги кунда автомашина ён ойналарини қорайтришга ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга асосан белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари орқали тегишли рухсатнома асосида рухсатномага эга бўлган транспорт воситаларини бошқариш муминлиги белгилаб қўйилганлигига қарамасдан айрим ҳайдовчиларимиз тегишли рухсатномасиз ёки бўлмаси рухсатномаси бўлсада белгиланган меъёрдан ортиқча ён ойналарини қорайтирган ҳолда ҳаракатланиб юрганликлари аниқланди.
Мисол учун Ласетти русумли автомашина ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирганлиги, ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар сўралганда, ҳайдовчининг олдида меъёрий ҳужжатлари ҳам йўқлиги аниқланиб тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиди.ва автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда қора рангдаги малибу русумли автомашина ҳайдовчиси автомашинасининг ойнаси тегишли рухсатномасиз қорайтирганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Экинокис автомашинаси ҳайдовчиси олд ойаларига меёридан ортиқча қорайтирирлганлиги махсус мослама ёрдамида аниқланиб тегишли тартибда инспектор томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автотрнаспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.
оқ рангли Каптива ҳайдовчиси ҳам худди шундай қоидабузарлик содир қилганлиги учун тегишли тартибда маъмурий чора кўрилди.
Шунга ўхшаган ҳолатлар яна иккита транспорт воситасида тракер русумли ҳамда ласетти русумли автомашиналар бошқарган ҳайдовчиларда ҳам қайд этилиб автомашиналар жарима майдонига йўл олди.
Қора рангли бўлган Экинокс автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда малибу русумли ва тракер русумли автомашиналарни бошқарган ҳайдовчилар ҳам автомашинаси ён ойналарини белгиланган меёрдан ортиқча равишда қорайтирганлиги аниқланди. Мазкур ҳайдовчиларнинг ҳам автомашиналари жарима майдонидан жой олди. қора рангдаги ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилганда ҳайдовчининг олдида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланди. Бу ҳолат яна бир қора рангдаги ласетти автомашинада ҳам қайт этилди.
Бугунги кунда айрим ҳайдовчиларимиз томонидан Автомашинани ёритиш чироқларини ўзгартириб ҳаракатланиб юрганлик ҳолатлари жуда ҳам кўп учрамоқда. Ҳурматли ҳайдовчилар шуни ёдда тутингкки ўзингизга қулай қиламан деб бошқаларнинг йўлларада юришида халақит қилманг. Авторайд давомида ёритиш чироқларини ўзгартириб юрган бир нечта ҳайдовчилар аниқланиб тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.
Шунигнгдек рейдлар давомида радарлардан қочиш ёки бўлмаса ўзгача усулларда давлат рақам белгисини яшириш билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди
Кобальт автомашина ҳайдовчисининг олдида ҳужжатлари ҳам йўқлиги аниқланиб тегишли тартибда автомашина жарима майдонига жойлаштирилди
Авторейд кўрсатуви кимнингдир қоидабузарлиги оммага намойиш қилиб изза қилишдан йироқ. Мақсад биттта йўлтранспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги таминлаш. Бугун кўрсатмоқчи бўлган лавҳаларимиз шулардан иборат эди хайр саломат бўлинг.
Негізгі бет AVTOREYD
Пікірлер