#Abdullohdomla2021 #Abdullazizdomla #Shukurullohdomla #Islom #Maruzalar#Shukurullodomla #UMAR QORI #УМАР КОРИ Обуна булинг
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.Ассалому алайкум! Устозлар азон дуоси қандай амал? Суннатми ёки мустаҳаб? Масалан масжиддаман азон айтилди азон дуосини қилиш? Мeн суннат дeб ўйлардим, лeкин кифояда на суннат на мустаҳаб дeйилмаган экан. Ёрдам бeрсангизлар, Аллоҳ рози бўлсин.
Жавоб:
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
Ва алайкум ассалом!
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Роббиси! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».
«Васила» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.
«Мақоми Маҳмуд» - «Мақталган Мақом» эса Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд буюк шафоат мақомидир.
Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик, десак, азондан кейин ушбу дуони ўқиб юришимиз лозим.
عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ الْمُؤَذِّنَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، غُفِرَ لَهُ ذَنْبُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ: مَنْ قَالَ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ إِلَّا فِي الْحَيْعَلَتَيْنِ فَقَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким муаззинни эшитганида «Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу, розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳаммадин Расулан ва бил Ислами дина» деса, унинг гуноҳи мағфират қилинур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Муслим ва Абу Довуднинг ривоятида:
«Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар «Ҳайя ъала» жумлаларида «Ла ҳавла ва ла қуввата» деса, жаннатга киради», деганлар», дейилган.Шарҳ: Аввало ҳадиси шариф ровийси Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Саъд ибн Абу Ваққос ибн Уҳайб Зуҳрий ал-Қураший, кунялари Абу Исҳоқ.
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида тўртинчи бўлиб Исломга кирдилар. У киши ана шу вақтда 17 ёшда эдилар. Исломда биринчи бўлиб камондан ўқ отган шахс ҳам, жаннатга киришларига башорат берилган ўнта саҳобаларнинг бири ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида рози бўлган олтита саҳобаларнинг бири ҳам шу зот бўлганлар.
Саъд ибн Абу Ваққос Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб бир мушрикни қатл этиб, қонини оқизган, Бадр, Уҳуд, Хандақ ва бундан бошқа ҳамма маъракаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга иштирок этган паҳлавон саҳобалардан эдилар.
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина бинти Ваҳб Зуҳриянинг қабиласидан бўлганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини «тоға» деб атар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд розияллоҳу анҳунинг дуолари қабул қилинишини сўраганларида Аллоҳ дуоларини қабул қилган. Шунинг учун одамлар Саъд ибн Абу Ваққоснинг дуоларидан қўрқар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққосдан ташқари бирор кишига «Ота-онам фидо бўлсин», деб айтмаганлар.
Бу зот Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларида форслар билан бўлган урушда аскарларга қўмондон бўлдилар. Ҳижратнинг 15-санасида Қодисияни, ҳижратнинг 16-йили Жалулони, ҳижратнинг 17-йили Куфани фатҳ этдил
Негізгі бет АЗОН ДУОСИ ТЕЗ УРГАНИШ | AZON DUOSI TEZ YODLASH AZON DUOSI
Пікірлер: 2