"Ов мавсуми" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Кўрсатувимизнинг бугунги сонида бўри овлашни тасвирга туширамиз. Бўри овлаш мақсадида Угом Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудидаги Бурчмилло ўрмон ҳўжалигида бўлиб ўтади. Умумий ер майдони 17600 гектардан кўп бўлган Бурчмилло ўрмон ҳўжалиги ҳудудида бўрилар галаси борлиги ҳақида маълумот келиб тушди.МАна шу сабаб овчиларимиз ҳамкорлигида мана шу бепоён тоғ ҳудудида бўри овини уюштирамиз. Ижодий гуруҳимиз ушбу жараённи иложи борича тасвирга олиб, томошабинларга намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Кўриб турганингиздек овчиларимиз катта иштиёқ билан бўри овига отландилар. Йўлимиз ноқулайликлардан иборат, бугунги овимиз қандай кечар экан? Буни албатта вақт кўрсатади. Ҳозир эса Угом Чотқол давлат миллий боғи ҳудудидаги Бурчмилло ўрмон ҳўжалиги ходимларидан рухсатнома олишимиз керак бўлади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Бўстонлиқда бўри ови | Ov mavsumi
Пікірлер: 69