Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Сабаби ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланишида рамзий маъно бордек. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Азиз ва мухтарама опа-сингиллар!
"Ўзагроинспекция" жамоаси сизни яқинлашиб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилаб қолади.
Негізгі бет Баҳор байрами 8- март
Пікірлер: 3