Олтинкўл туманининг Маслаҳат қишлоғида яшовчи бу мунис аёлнинг 6 нафар фарзанди бор. 5 қизи ва ёлғизгина ўғлининг бекаму-кўст ўсиши, билим олиши ва келажакда комил инсонлар бўлиб етишиши учун аёл турмуш ўртоғи билан баб-баравар ҳаракат қилади. Сигир соғиб, сутли патир ёпади, қатиқ ивитиб, қаймоқ тайёрлайди, сариёғ куйдиради, томорқасида мева-сабзавот етиштиради. Қўйингки, деҳқончиликдан нимаики қўлга илинса, шаҳардаги кўп қаватли уйларда яшовчиларга етказиб беради.
30 йилдан бери шу иш орқасидан бола-чақа боқиб келаётган аёл самимийлиги, меҳнаткашлиги билан шаҳарлик мижозларининг ҳурматини, меҳрини қозонган.
Негізгі бет “Беш қизи бор ўзбек аёлининг чарчашга ҳаққи йўқ!”
Пікірлер: 6