Сардоба туманидаги Қўрғонтепа қишлоғи - бир йил аввал ёрилиб, минглаб одамлар тинчини бузган сув омборга энг яқин аҳоли пункти. Гулистонда туғилган, ота-бобоси асли зоминлик Муҳаммадали Суюнов ҳам 40 йилдан бери шу қишлоқда яшайди. Қишлоққа ҳам имомлик қилган, ҳам қабристонига қараган марҳум ҳожи отасининг ишини давом эттириб, қишлоқ қабристонига назоратчилик қилади.
Тошқин юз берган тонгда Муҳаммадали аканинг икки ўғли қабристонда (улар у ерда ҳафталаб қолиб, ҳам отасининг ишларига қарашар, ҳам қўй-қўзи боқишдек ишлар қиларди), ўзи эса аёли билан уйда бўлган. “Эрталаб соат 4:30-5:00 ларда телефон қилишди, ‘ота, маҳалла, совхозимиз тинчми, биз томон қабристонга сув келяпти’, дейишди”, - деб эслайди у. Ҳар қандай ота каби, у ҳам ўша вақт фарзандларини йўқотишдан қўрққан.
Телефон қўнғироғидан сўнг ташқарига чиқса, қандайдир ёқимсиз, гувиллаган овоз. Кўчада сув омборида ишлайдиган бир танишини кўрган. “У ‘сув тўғонни уриб кетди, иккала болангиз қабристонда қолиб кетди’, деган пайтда биринчи марта ўлиб тирилдим”, - деди Муҳаммадали ака.
Батафсил «Дарё»да ўқинг - daryo.uz/k/2021/05/01/bir-kun...
Муаллифлар: Мустаҳкам Тангриёрова, Мусулмонбек Иброҳимов
Оператор ва монтаж устаси: Шаҳбоз Озодов
Муҳаррир: Дилшод Шарипов
Ижодий гуруҳ раҳбари: Муҳрим Аъзамхўжаев
Видеода Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати ва «Ўзбекистон 24» телеканали кадрларидан фойдаланилди.
Негізгі бет Бир кунда беш марта «ўлиб-тирилган» сардобалик
Пікірлер: 65