Бобурий маликалар изидан BBC filmi- O'zbekiston Ўзбекистон Ҳиндистон Афғонистон - Эсон Давлат Бегим - 1-қисм
Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар .
Куч-қудрат, мардлик ва қаҳрамонлик кўпда эркакларга хос кўрилади. Аёллар томонидан қилинган фидокорлик эса, хоҳ ўтмишда бўлсин, хоҳ бугун ўзгачароқ талқин топади ва осонликча эътироф этилмайди.
Ҳукумдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?
Замонлар шиддати бундай аёллар номини гоҳ ўчирган, гоҳида қайта ёзган.
BBC Ўзбек Хизмати Амир Темур авлодлари - Бобурийлар салтанатида яшаб ўтган уч малика - Эсондавлат бегим, Хонзода ва Гулбадан бегимлар ҳақида махсус ҳужжатли филм тайёрлади.
Мақсад ана шундай парда ортида қолган, кўпда номлари тарих дарсликларидан тушиб қоладиган жафокаш аёлларнинг бугунги авлод учун ибратли бўлган ҳаётига назар ташлашдир.
Филмнинг биринчи қисми Темурий ҳукумдорлардан бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бувиси Эсондавлат бегим ҳақида.
Муаллиф Гулсевар Замон
Видео муҳаррир Антоний Саттон
Продюсер Рустам Қобил
Тасвирчилар:
Равшан Мусаев (Ўзбекистон)
Носир Бўрибеков (Ўзбекистон)
Пиюш Нагпал (Ҳиндистон)
Абдул Ҳамид Карими (Афғонистон)
Рассом Исомиддин Эшонқулов
Мумтоз мусиқаларни Ўктам Расулов ижро этган.
Бош муҳаррир Дилорам Иброҳимова
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Негізгі бет Бобурий маликалар изидан - O'zbekiston Ўзбекистон Ҳиндистон Афғонистон - Эсон Давлат Бегим, 1-қисм
Пікірлер: 201