Замонавий ва сўнгги тиббий ускуналар билан жиҳозланган Болалар Миллий тиббиёт Марказида мутахассисларнинг турли ташхислаш ва илғор даволаш усулларини амалга оширишлари учун барча шароитлар яратилган. Бугунги кунда ушбу марказимиз мутахассислари томонидан оғир хасталикка чалинган беморларда турли хил мураккабликдаги жарроҳлик амалиётлари бажариб келинмоқда. Асосийси юртимиз беморлари учун уларнинг хориж мамлакатларига бормасдан, ўзимизда, ўз юртида малакали ва сифатли тиббий хизмат олиш имконияти яратилди.
Негізгі бет Болалар миллий тиббиёт маркази
Пікірлер: 140