Жорий йилда пиллакорларимиз учун берилган имкониятлар ҳар йилгиданда кенгроқ бўлди.
Келинг буни далиллар асосида таҳлил қилсак. Жорий йилнинг баҳор мавсумида касаначиларга 443 минг 560 қути ипак қурти уруғлари тарқатилди. Айни кунларда касаначиларимиз баҳорнинг биринчи ва иккинчи мавсумдаги пилла ҳосилларини йиғиштириб олмоқда.
Пиллакорлар ўз хонадонларидаги шароитидан келиб чиқиб, 1 қутидан 7 қутигача ипак қуртларини олиб парваришламоқда. Ҳар бир қути ипак қурти уруғидан улар 70-90 килограммгача пилла ҳосили олиб, ҳосил териб топширилгач 1 килограмм ҳўл пилла учун 32 минг 147 сўмдан ҳақ олмоқда.
Вилоятлардаги корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир ипак қурти уруғлари учун 300-500 минг сўмдан нақд пул кўринишида ёки 1 қоп ун ва 5 литрдан ўсимлик мойи аванс сифатида тарқатиляпти.
Мавсум давомида пиллакорларга берилаётган имкониятларга кўра, ипак қурти уруғи парваришлаган пиллакорлар бир йиллик меҳнат иш стажига эга бўлишади ҳамда даромад солиғидан озод бўлишади.
Шунингдек, пиллакорлар ўзларига тақсимлаб берилган тутзор майдонларида оралиқ экинлари, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиради. Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврларида уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажи белгиланган. Шунингдек, қўмита ва уюшма томонидан энг илғор касаначи, пиллакорлар ҳар байрамда рағбатлантирилиб борилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир вилоят ва туман ҳудудларида яратилаётган тутзорлар ораларига касаначилар мавсумий экинлар экиб, фойдасини ўзларига олишлари учун имкониятлар ҳам яратилган.
Шу ўринда яна бир хушхабар. Шу кунларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари пиллакорлари республикада биринчилардан бўлиб пилла режасини ортиғи билан бажарди. Қабул пунктларига ушбу туманлардан жами 428 тоннадан ортиқ “Кумуш тола” етказиб берилди.
Пиллакорлар серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан 7 минг 361 қути ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 57-58 килограммдан ҳосил олди. Шунингдек, жорий йилда воҳанинг илғор пиллакорлари бир қути ипак қуртидан 90 килограммгача ҳосил олишга эришди.
Негізгі бет Бу йил пилла боққан одам бой бўладими?
Пікірлер