Бурун қонаши сабаблари.
Ассалому алайкум ушбу телефон рақамим +99897-702-52-85 рақамга қунғироқ қилиб, ёки телеграммга ёзиб маслахатга келинг. Беморларни Тошкент Тиббиёт Академияси куп тармоқли клиникаси филиали (Эски ТашМИ) адресс Тошкент шахар Яшнообод тумани Махтумқули кучаси 103 да қабул қиламан. Қабул вақтим 9-00 дан 12 гача. Ёдингиздан чиқмасин онлайн маслахат юзма юз маслахатни ўрнини боса олмайди. Шунинг учун онлайн маслахат бермайман
Бурун қонашига сабаб булувчи махаллий ва умумий сабаблар мавжуд.
Махаллий сабаблар:
• Бурун травмалари. Олдинги ва орқа қисмидан қон кетиши. Қон кетиш характери. Бурунни ковлаш. Айрим болаларда ёки катта кишиларда бурунда хосил булган бурун каткалокларини олиб ташлаш учун бурун ковлаш одати булади. Кам микдорда бурунни тозалаш учун ковлаш патология хисобланмасада. Бу ишдан муккасидан кетиш психик касаллик белгиси хисобланади. Болаларда бу этибор етишмаслигидан келиб чикадиган психик узгаришлар да булади.Бурунни узоқ вақт ковлаш бурун қонашига олиб келиши мумкин.
• Бурундани яллигланишга олиб келувчи касалликлар( УРК,Аллергик ТУмов, атрофик тумов)
• Анатомик узгаришлар: Рандю-Ослер касаллиги-бурун шиллиқ қаватидаги қон томирларнинг ривожланишдаги аномалияси туфайли патологик кенгайиб кетишидир.Бу касаллик наслдан наслга утади. Беморни уз-узидан ёки озгина таъсир туфайли бурун қонаб кетади. Бурун тусиги кийшайиши, бурун тусиги кирралари
• Бурундан доимий наркотик хидловчи беморларда ёки кислород трубка оркали нафас олувчиларда бурун куриши хисобига.
• Бурун томчиларидан доимий фойдаланувчи беморлар. Гормонал препаратларни сепувчи беморлар,бурунни очувчи дори воситалари сепувчи беморларда кузатилади
• Бурун бушлигидаги усмалар, Бурун тусиги полиплари
• Бурундаги операциялардан кейин. Септопластика дан кейин
Умумий сабаблар:
• Қон босимини ошиши. Артериал қон босими ошганда бурундаги қон томирлар ёрилиб бурундан қон кетиши мумкин. Унинг устига қон босими кутарилиб юрувчи беморлар конни суюлтириш учун дорилар қабул қилиб юришади. Шунинг учун қон шиддатли ва узоқ вақт кетади. Беморни лорга олиб келишади. Бемор кариндошлари табийки қуриб қолишган булишади. Бурунга тампон тиқиб тухтатилгандан кейин беморга кардиологга мурожат қилиш кераклиги айтилганда. Куп беморлар тушунишмайди. Бундай холларда албатта кардиолог даволаши керак. Яни касалликни сабабини даволаш керак. Бу ерда кон босимининг ошиши.
• Дорилар таъсирида. Яллигланишга қарши, оғриқ қолдирувчи дорилар аспирин, кетонал , деклофинак ва хокозо дорилар конни суюлтириб бурун конашига олиб келиши мумин. Ундан ташкари юкорида айтиб утганимдек кон суютирувчи дори воситалари гепарин,кардиомагнил, ворфарин, тромбоас ва шунга ухшаш дорилар таъсирида кон суюлиб кон кетиб колиши мн.
• Спиртли ичимликларни куп истемол килиш
• Кон касалликлар қон ивишида иштирок этувчи факторлар етишмаслиги гемофилия, виллебрант касаллиги . Уткир ва сурункали лейкозларда
• Хомиладорларда 3 термистерда учраши мумкин.
• Системали касалликларда Вегенер гарнуламатози касалигида учраши мумкин
• Витамин С ва К етишмовчилигада
Хуллас бурун конаши хавотирли белги булиб зудлик билан врачга мурожат қилиш керак булган касалликлар сарасига киради.
Doktor Azizbek Butaev.
t.me/drbutaev
☎️ +998977025285
Негізгі бет Бурун қонаши сабаблари.
Пікірлер: 527