#Дахшат
☄️Европада янги уруш бошланиш арафасида
Украина оммавий ахборот воситалари аллақачон Киевга Россия Федерациясига ўз қуроллари билан зарба беришга тайёр бўлган 10 та давлатни санаб чиқишган. Булар Буюк Британия, Латвия, Литва, Нидерландия, Полша, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция ва Эстония, деб ёзади Liga нашри. Шунингдек, бугунги Канада Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра Канада ҳам ўз қуролларидан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берган 11-давлат бўлди.
НАТО бош котиби Столтенбергнинг айтишича, ҳозир Киев учун Украинадаги можаро бошланганидан бери энг оғир давр. "Ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи Украинага Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга имкон беради", дея қўшимча қилди у.
Негізгі бет #Дахшат
Пікірлер: 1