Туғилибоқ ҳаёт билан хайрлашган жажжи бемор Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли шифохонага келтирганида шифокорларни янада ташвишлантирган. Негаки худди шундай касаллик белгилари билан келганлар сони ортиб борарди, вафот этганлар 18 нафарга етган.
Бу даҳшатли воқеа фақат Самарқандда юз бермаган эди Қашқадарё ва Фарғонада дори истеъмолидан кейин болалар ўлгани ҳақида хабар чиқа бошлади.
Тирик қолганлари ҳам ногирон бўлиб қолган улар тилдан, оёқдан қолган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи “Док-1 Макс” препаратини ўрганиб, жойига чиққан ҳолда хизмат текшируви ўтказиб, жиноят аломатлари мавжуд деб топди.
“Док-1 Макс” судининг дастлабки мажлисларидан бугунгача судланувчиларнинг аксарияти ўзларига қўйилган айбловларни рад этаяпти.
Фармагентликнинг судланаётган собиқ раҳбари ва унинг адвокатлари Соғлиқни сақлаш вазирли ходимларидан бири унга бўлган шахсий адоватини ишга солган ва экспертларни нохолис хулосалар қилишган деган фикрни ҳам айтди.
Судланувчиларнинг адвокатлари болалар ўлими "Док-1 макс" билан боғлиқ эмас дея ҳеч ким кутмаган фикрларни ўртага ташлагач, жабрланувчиларнинг кескин қаршиликларига ҳам учради.
“ДОК-1 МАКС” сиропини аномал-токсиклик кўрсаткичи истеъмолдан сўнг таъсирини ўрганиш мақсадида 5 дона лаборатория сичқонларига оғиз орқали болалар ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган сироп ичирилган ва барча сичқонлар ўлган.
Негізгі бет DOK-1 MAKS ISHI YAKUNLANDI, SUDLANUVCHILAR 18 VA 20 YILGA QAMALDI
Пікірлер: 3