Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети “Она тили ва адабиёт таълими” факултети “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедрасида 2024-йил 17-апрел куни “Ўзбек филологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Анжуманни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Одинахон Жамолдинова очиб берди. Анжуманда филология фанлари докторлари: Равшанхўжа Расулов, Усмон Қосимов, Нишонбой Ҳусанов, Марғуба Абдуллаева томонидан қилинган маърузалар ёш тадқиқотчилар ва конференсия иштирокчилари учун янги илмий қарашлари билан аҳамиятли бўлди. ТошДЎТАУ тадқиқотчиси Отабек Сафаровнинг “Фахриёр призмаси: тасаввур тарбиясидан ижтимоий масъулиятгача” мавзусидаги маърузаси ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
“Ўзбек филологияси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани қизғин, баҳс-мунозараларга бой ўтди. Конференсия иши тушликдан сўнг шўбалар доирасида давом этади.
Негізгі бет Faxriddin Samadov lavhasi:“O‘zbek filologiyasi: muammo va yechimlar” mavzusida konferensiya
Пікірлер