⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни KZitem, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
______________________________
Ҳасан Басрий айтадилар: «Аллоҳга қасамки, кишининг динини ғийбатдан кўра тезроқ ейдиган нарса йўқдир».
Ғийбат қийналиб ҳосил қилинган яхшиликларни ейди. Яхшиликлар энди тўпланганида уларни сочиб юборади. Кунлар давомида машаққат ила қилинган ибодатларни тил вайрон қилади. Тил тана аъзоларидан фарқли бўлиб, қийналмасдан амал қилади. Ғийбат қабр азобига сабабчи бўлади.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита қабр олдидан ўтиб қолдилар. У зот бу қабрдаги ётган одамларнинг азобланаётганини айтдилар. У зот бунинг сабаби гуноҳи кабира эмаслигини айтдилар. Уларнинг бири пешобидан сақланмас экан, иккинчи эса ғийбат, чақимчилик қилар экан («Саҳиҳи Бухорий», 1378).
Қатода айтади: «Бизга қабр азобининг учта сабаби айтилди: ғийбат, чақимчилик ва пешоб(дан сақланмаслик)».
Ғийбат судхўрликдан ҳам оғирроқ гуноҳдир. Ўзини назорат қила олмайдиган, ҳаром амаллардан эҳтиёт бўлмайдиган одам тилидаги хатоларни арзимас санаб, ғийбатга енгил қарайди. Аслида ҳар бир гуноҳи кабирадан четланиш шарт, чунки бир гуноҳи кабира яна кўплаб бошқа гуноҳи кабираларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Рибо етмиш икки бобдир. Унинг энг кичиги онага яқинлик қилиш бўлса, энг каттаси биродарининг обрўсини тўкиб, унга такаббурлик қилишдир» (Ибн Можа, Аҳмад, Табароний ва бошқалар ривояти).
Ғаззолий айтади: «Ғийбат тоат-ибодатларни ҳалок қиладиган чақмоқ кабидир. Ғийбат қилган одам тўп отган одамга ўхшайди. У ўқотар тўпни баландликка ўрнатади-да, ундан яхшиликларини шарқу ғарбга - ўнг ва чапга отади».
Ғийбатдан огоҳ этадиган ҳадислар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Сафиянинг сифатлари мана булар, деб санадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Денгиз сувига қўшса, уни ҳам бузадиган сўз айтдинг», дедилар (Абу Довуд ривояти).
Бунинг маъноси қуйидагича: ғийбат шу қадар ифлос нарсаки, уни солса, ҳатто денгизнинг ҳам ҳиди ва таъмини бузиб юборади. Биргина ғийбат сўз улкан денгизга шунча таъсир қилса, бир кунда такрор-такрор айтилаётган ғийбатларнинг таъсири қандай бўларкин?
Нававий айтади: «Бу ҳадис ғийбатдан қайтарадиган энг улуғ ҳадисдир. Бу ҳақда етиб келган ҳадислар орасида бундан улуғроғини билмайман».
Биз одатда кўп намоз ўқийдиган, кўп рўза тутадиган одамларни мақтаймиз, аммо тили иффатли одамларни камдан-кам мақтаймиз. Тилни тийиш улкан хайру барака бўлиш билан бирга бениҳоя савобли амалдир, чунки тилни тийиш жуда кўп ёмон ишларга киришишдан тўсадиган ибодатдир.
Нафснинг айблардан ғофил эканининг аломати
Робиъа ибн Ҳайсамга: «Сиз нега одамларни айбламайсиз?» дейишди. У шундай деди: «Аллоҳга қасам. Чунки мен ҳали ўзимдан рози эмасман. Одамлар ўзининг гуноҳлари учун Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уларга ўша гуноҳлардан омонлик беради».
Робиъа ибн Ҳайсам тўғри айтадилар. Дарҳақиқат, кўпинча бир-биримизга «Фалончига Аллоҳнинг азоби келишидан қўрқаман», деб қўямиз. Лекин ўзимиз бирор ишимиз ёки сўзимиз оқибатида Аллоҳнинг азобига йўлиқишдан қўрқмаймиз.
Авн ибн Абдуллоҳ айтади: «Хато-айблардан холи инсонлар бор деб ўйламайман. Ғафлати туфайли айбини сезмайдиган инсонлар бор, холос».
Муҳаммад ибн Сирин дейди: «Бировнинг хатосини гапирдиганларни одамларнинг энг хатоси кўпи деб ўйлаймиз».
Молик ибн Динор айтади: «Одамлар орасида ўтириб, бир солиҳ одамнинг обрўсини тўкиш гуноҳкор бўлиш учун кифоя қилади».
Умар ибн Абдулазизга: «Аҳли Сиффин ҳақида нима дейсиз?» дейишди. У киши шундай жавоб бердилар: «Бу қондир. Аллоҳ менинг қўлимни ундан пок қилди. Энди ўша қон билан тилимни бўяшни хоҳламайман».
Негізгі бет ФОЗИЛ ҚОРИ: БУ ИЛЛАТДАН САҚЛАНИНГ ОДАМЛАР! FOZIL QORI: BU ILLATDAN SAQLANING ODAMLAR!
Пікірлер: 312