Туркиянинг Кастамону шаҳрида бўлиб ўтган "Турк дунёси кунларида машҳур қўшиқчи деярли барча турк халқларининг қўшиқларини, жумладан ўзбек қўшиғини ҳам ижро этган, айниқса, бизнинг шоиримиз Абдулҳамид Чўлпонни эслаб, кўзларимизни ёшлатган Bünyamin Aksungur барчанинг олқишига савзовор бўлди ва бир неча бор тўпланганлар уни оёқда тик туриб олқишлади. Кастамону шаҳри ҳокими унга гулдаста ва эсдалик совғаларини топшириб, унга барча иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдирди.
Ушбу лавҳада ана шу қўшиқни, "Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?" қўшиғини тинглайсиз. Қўшиқни Kirgiz Aksungur ижро этади.
Bünyamin Aksungur ўз концертида яна бир диндошимиз, “Дутор қироли” номини олган машҳур созанда ва қўшиқчи Абдураҳим Ҳайитни эслаб, унинг “Учрашганда” қўшиғини чиройли шарҳлади ва шу қўшиқни ижро этди. Кейинги лавҳамизда "Учрашганда" қўшиғини тинглайсиз.
#turkiye #kastamonu #istanbul #туркдунёси #туркия #кастамону #турамурод #bünyamin #aksungur
Негізгі бет Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Пікірлер: 177