USHBU KANALNING RIVOJLANISHIDA O'Z HISSANGIZNI QO'SHING!
HUMO CARD: 9860 1601 0475 3852
VISA CARD: 4231 2000 0913 6739
Гунохлар асорати...
Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
Гунохкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
Гунох содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
Гунохкор кимсани мўминлар ѐмон кўради;
Гунох инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
Гунох кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
Гунохлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
Гунохкор юзидан ҳаѐ пардаси кўтарилади;
Гунох туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради; - гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
Гунох кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
Гунохкор ўзини ѐлғиз, ҳимоясиз сезади;
Гунохкор банданинг ҳаѐти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
Гунохкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
Гунохлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
Гунохлар умрни қисқартиради;
Гунох туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
Гунохкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
Негізгі бет Gunohning 17 ta asorati
Пікірлер: 18