Хитой қандай қилиб камбағал қишлоқ хўжалиги мамлакатидан дунё бўйича иқтисодиёти иккинчи ўринга кўтарилган мамлакатга айланди. Расмийларининг хабарларига кўра, пандемияга қарамасдан, ўтган йилнинг охирида ҳам мамлакатда камбағалликка қарши кураш давом этган. Айни пайтда қишлоқ жойларда қарийб 100 миллион одам қашшоқликдан қутулган. 128 минг қишлоқ ва 832 туман энг қашшоқ ҳудудлар мақомидан халос бўлган. Ўтган саккиз йил мобайнида мамлакат қашшоқликка қарши курашда 246 миллиард долларга яқин сармоя киритди.
Ҳукумат раҳбари Си Цзиньпин Хитой БМТнинг 2030 йилгача қашшоқликка қарши глобал кураш дастурининг 70 фоизида ҳиссаси бор, деб таъкидлади.
Си Цзинпин 2012-2013-йилларда ҳокимият тепасига келгач, қашшоқликка қарши курашни миллий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири деб эълон қилди. Илк йилларданоқ давлат раҳбарининг шахсан ўзи мамлакатнинг энг камбағал қишлоқларига 50 дан ортиқ текширув сафарларини амалга оширди.
Хўш, Хитой ҳукумати халқни камбағалликдан қайнар хумчани очиб, пул тарқатиб қутқардими? Йўқ, бу йўлда ҳукумат жуда кўп дастурлар ишлаб чиқди. Бунга мамлакатнинг энг чекка ҳудудларига замонавий йўллар, электр линиялари ва коммуникацияларни қуриш, транспорт таъминотини яхшилаш орқали эришди.
Миллионлаб одамларни шароити қийин жойлардан кўчириш, субсидиялар ажратиш, бизнесга йўл очиш, қишлоқ жойларига иш ўринлари яратиш осон бўлмаган, албатта. Шунингдек, фермерларга замонавий фермерлик юритиш ва савдо фаолияти билан шуғулланиш учун махсус малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди, ёшлар таълим олиши учун камбағал ҳудудларда замонавий технологияларга бой мактаблар ва бошқа таълим муассасалари қурилди. Турли тўловлар миқдори минтақада яшаш шароити билан белгилангани эса аҳолига янада қулайликлар туғдирди.
Қашшоқлик устидан ғалаба қилиш осон кечмади: маҳаллий ҳокимият ҳукуматдан кўпроқ субсидия ва маблағ олиш мақсадида аҳолининг даромадини атайлаб кам кўрсатган пайтлари бўлди. Кўпчилик камбағаллар муҳтожлар рўйхатига тушган бўлса-да, шаҳарда квартира ола билишмаган. Баъзи оилаларда расмийлар даромадни нотўғри ҳисоблашган, бошқалари ҳужжатлари кечиккани боис рўйхатга кирмай қолган.
Xabar.uz 2024
Telegram: t.me/xabaruzof...
Twitter: / xabaruzofficial
Facebook: / xabar.uz
Instagram: / xabar.uz
Негізгі бет ХИТОЙ КАМБАҒАЛЛИКДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛДИ?
Пікірлер: 16