"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Хива хонлари ХVIII асрдан ХХ асргача бир қанча саройлар, қабулхоналар, ҳарамлар қурдириб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини гўё авлодларга таъкидлаб кўрсатаётгандай туюлади.
Хивадаги Нуруллабой саройи энг ҳашаматли, энг жозибали, энг кўркам ва маафтункорлиги билан бошқа саройлардан ажралиб туради. Ичанқалъада иморатлар сони кўпайиб, янги-янги боғ-роғли жойлар қуриш имкони камайгач, Муҳаммад Рахимхон I ўз ўғиллари Маҳмуд тўра, Муҳаммад тўраларга шаҳарнинг ғарбий томонидан ҳовли-жойлар қуриб беради. Сайид Муҳаммад тўра хон бўлгач, (1856 й) эса бу уйларга яқин жойда бир кўринишхона қурилишини вазири Хасанмурод Қушбегига топширади. Баёний ва Огаҳийларнинг ёзишича, “Нуруллабой” номи билан машҳур боғдаги янги иморатларнинг кунчиқар томонига қурилган бу кўринишхона жуда чиройли бўлиб, унга Огаҳий шундай таъриф айтган: - “Кўринишхона у вало” (улуғ кўринишхона) ушбу сўзлардан абжад ҳисоби бўйича ҳижрий 1276, милодий 1859 йиллар топилди. Ўз даврида кўринишхонада ёз пайтида очиқ ҳавода қабул маросимлари ўтказилган. Сайид Муҳаммадхондан кейин тахтга кўтарилган ўғли Муҳаммад Рахимхон 11 (1864-1910) хивалик савдогар бой Нуруллабойдан боғни сотиб олади. Келишувга кўра боғнинг “Нуруллабой” номи сақланиб қолади. Мазкур даврда Хоразм меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, биноларнинг пешайвонидаги устунларга одатдан ташқари гўзал ва чиройли нақшлар ишланган бўлиб, бундан санъат намуналарининг энг гўзалини ёғоч эшикларда, ёғоч устунларда кўришимиз мумкин. Хива усталари ёғочга гул ўйиб ишлаш санъатида тенги йўқ маҳорат кўрсатганлар.
Пахса деворнинг энг яхши намуналарини Хивадаги ҳовлиларда, шунингдек Рафонак, Нуриллабой, Тозабоғ деб аталган шаҳар атрофидаги сарой-ҳовлиларда учратиш мумкин.
Хива Дишон қаъласида ҳам Рафонак, Қибла тоза боғ, Нуриллабой саройи каби бир неча қасрлар бўлган. Шуларнинг энг яхши сақланган ва маҳобатлиси Нуриллабой саройи ҳисобланади. Бу саройни Муҳаммад Раҳимхон П Феруз тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган ўз ўғли Исфандиёрхон учун солдирган. Бу ички сарой 1896-1904 йилларда қурилган бўлиб, юздан зиёд хоналар, долонхона, қоровулхона, отхона, мулозимлар турадиган хоналар ва харамдан иборат бўлган. Саройга жануб томонда қурилган махсус 10 метрли дарвоза орқали кирилган. Дарвоза ичкарисида хон махкамаси, шахсий қўриқчилар учун хоналар, девонхона бунёд қилинган. Саройдаги Исфандиёр тўра учун мўлжалланган хоналарга Россиядан келтирилган чинни печкалар ўрнатилган. Дарвоза пештоқи пишиқ ғиштдан ҳар хил шакллар бериб ишланган. Унинг икки томони мовий гумбазчали гулдасталар билан мустаҳкамланган. Гулдаста бўйлаб кошинлардан белбоғ тарзли нақшин ҳалқалар қилинган. Дарвоза усти пештоқи учта очиқ равоқ ва устига ишланган кунгура билан тугалланади.
Негізгі бет Хивада биринчи бўлиб электр токи ёнган Нуриллабой саройи тарихи | Moziyga sayohat
Пікірлер: 2