"Мўжизалар макони" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Хоразмнинг нодир жавоҳири саналмиш Хива атрофида "хон боғи" деб аталадиган боғлар кўп: "Гандумкон", "Боғишамол", "Рофаник", "Нуруллабой", "Орқа тоза боғ" ва бошқалар. Шаҳарнинг жануби-ғарбий томонида барпо қилинган "Қибла-Тозабоғ" ҳам шулар жумласидан. У Муҳаммад Раҳимхон ХХ ва унинг ўғли Исфандиёрхон томонидан бунёд қилинган.
Хон боғлари учун жой танлаш мулозимлар олдидаги асосий вазифа бўлган. Чунки танланган ер ҳосилдор, табиати гўзал, об-ҳавоси мўътадил бўлиши керак эди. Бунинг учун улар асрлар давомида тажрибадан ўтган ажойиб усул танлаганлар: бир қанча жойга янги сўйилган қўй гўшти нимталарини илиб чиқишган. Икки-уч кундан кейин қайси жойдаги гўшт бўлаги янгидек турса, ўша жойда боғ яратишган.
Шарқ ва Ғарб тажассуми
“Қибла-Тоза боғ” ҳам айнан шундай синовлардан ўтгач, барпо қилинган. Бу манзил барча талабларга жавоб бергани учун бу ерда Муҳаммад Раҳимхон Феруз, унинг тоғаси Иброҳимхўжа, кейинчалик тоғаваччаси Исломхўжа ёзги уй-жойлар, мадрасалар қуришган.
“Қибла-Тозабоғ” аслида катта боғ ўртасига қурилган хон саройи бўлиб, унинг учта ҳовлисидан бирида хон ва сарой хизматкорлари ишхоналари, иккинчисида хон ва унинг оила аъзолари учун турар-жойлар, учинчисида Европа услубида қурилган айвон ва хоналар жойлашган.
Биринчи ва иккинчи ҳовли Хоразмнинг эски анъанавий услубида Муҳаммад Раҳимхон II томонидан, учинчи, пишиқ ғиштли, айвонли сарой Исфандиёрхон томонидан қурилган.
Негізгі бет Хиванинг нодир жавоҳири саналмиш - “Қибла-Тоза боғ” тарихи | Mo'jizalar makoni
Пікірлер: 3