Хоразм вилоятида дрон ёрдамида олиб борилаётган экологик назорат тадбирлари давомида Боғот тумани ҳудудида З.Б ва М.Б томонидан ноқонуний равишда умумтарқалган қазилма бойлик бўлган қум қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарлар З.Б ва М.Б ларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига оид ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан, 3 млн сўмдан, жами 6 млн сўм жарима белгиланди.
Вилоят бўйлаб экологик назорат тадбирлари давом этмоқда
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Негізгі бет Хоразм вилояти Боғот тумани
Пікірлер