Кечаги баёнотда биз назарда тутган энг асосий масалани Хушнудбек аниқ-тиниқ тушунтириб берди, катта раҳмат. Учрашув ва юзма-юз мулоқотда мавзуга оид нуқталарга янада ойдинлик киритилди. Қонун устувор бўлади барибир.
Журналист ва блогерлар ҳам бундай баҳсу мунозаралар орқали ўз масъулиятларини англаб етаётганлари жуда қувонарли. Холисликни таъминлаш ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун ҳам керак бу. Мақсадга эришяпмиз, осонликча бўлмаса ҳам, эришяпмиз.
Қанчалар мушкул бўлмасин, тартиб-қоида бўлади ва уни ўрнатамиз. Биз цензура ҳақида эмас, сўз эркинлигини бўғиш ҳақида эмас, балки ҳар бир фуқаро қонун ҳимоясида бўлиши кераклигини эслатиб ўтдик. У хоҳ давлат ишчиси, хоҳ оддий фуқаро, хоҳ журналист ёки блогер бўлсин, қонун олдида ҳамма тенг бўлишига эришиш керак.
Айтганча, тадбирга кеч қолиб кира олмаганлар учун алоҳида узр сўрайман. Ичкарида жой тўлди, тадбирни эьлон қилганимиздек ўз вақтида, 21:00 да бошлаб қўйдик, жуда кеч бўлиб қолган эди. Ақида Ханумга ҳам алоҳида салом ва бизни тўғри тушунишларини сўраймиз.
Негізгі бет Хушнудбек аниқ-тиниқ
Пікірлер: 44