КОФИРУН ВА НАСР СУРАЛАРИ ФАЗИЛАТИ
• КОФИРУН ВА НАСР СУРАЛА...
__________________________________________________
33 та Қуръони Карим савоби ва Жаннатдан 10 қасрни олинг! -------------------------------------------------------------------------- Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” - деб сўрадилар. - Бунга қандай қилиб кучимиз етади? - дейишди. - “Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ) Анас (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Кимки ётиб ухламоқчи бўлиб, ўнг томонига қараб ётса, сўнг “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 100 марта ўқиса, Аллоҳ қиёмат куни унга: “Ўнг тарафдан жаннатга кир” дейди” (Термизий ривояти) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради». ------------------------------------------------------------------------------- Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби шуки, унда Аллоҳ таоло бандаларини фақат Ўзигагина ибодат қилишга, Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундагандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлар. Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади: а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш; б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар» в) Шариат ҳукмлари. Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.
=====================================
каналимизга обуна булинг!
QUR-ON SHIFO | HIDOYAT SARI
бизнинг саҳифаларимиз:
/ @quronshifo
-------------------------
/ quronshifo
#Қуръон_шифо #Quron_shifo #қуръон_шифо #ҳидоят_сари #ислом_нури #ислом #қурон #quron_shifo #2020 #music_uz #video_uz #uzbek #uzbekshoubiznes #iymonlashaylik
Негізгі бет "Ихлос" сурасининг фазилати | албатта эштинг. видео тарқалиши учун Лайк бисинг!
Пікірлер: 276