#inja_live #jonli_efir
Кузатинг:
myurls.co/inja...
ЁРИЖОН
Умримни бир олис ишққа алмашдим,
Қочдим ҳушёрликдан, тушга алмашдим.
Беқанот, қалбимни қушга алмашдим -
Сизсиз ўтган умрим бекор, ёрижон!
Не бахтким, юрагим бемор, ёрижон!
Ул кўзда қай куни порлади зиё,
Дунёдан кечгулик топдим бир дунё.
Бу дунё нимадур? Бу дунё - рўё -
Фақат пок ишқингиз ҳақдир, ёрижон,
Қалбимга энг юксак тахтдир, ёрижон.
Гарчи ўртамизда соғинчу ҳижрон,
Гарчи висол йўли вайрондир, вайрон,
Аммо азобингиз кўксимда ҳар он -
Муқаддас оловдай қолди, ёрижон,
Шукурким, сиз билан ёндим, ёрижон,
Яшардим ўзимга муз каби боқиб,
Ишқ келди, жўнадим, дарёдай оқиб,
Менга ҳабиб бўлди ҳатто шум рақиб -
Кўриб - тўлқин-тўлқин қоним, ёрижон,
Сиз менинг жонимсиз, жоним, ёрижон.
Ҳеч қачон демасман бошни йўқотдим,
Эридим, вужуддан тошни йўқотдим.
Йилларни йўқотдим - ёшни йўқотдим,
Мендан айро тушди ёлғон, ёрижон.
Шунданми тилларим равон, ёрижон.
Нодон дер «Сен борни йўққа алмашдинг,
Қуёшни бир ғариб чўққа алмашдинг…»
Куламан: «Халқобни кўкка алмашдим…»
Энди юрар йўлим фалак, ёрижон,
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
Қанотга айланди юрак, ёрижон!
Негізгі бет Инжа LIVE: Siz bilgan mahoratli aktrisa Dilnoza Kubayeva zalni "portlatdi" I Ёрижон - Усмон Азим
Пікірлер: 1