#Инқилоб, #Vulqon, #Vulqon_Milliy_Harakati
ИНҚИЛОБ КЕРАК ЎЗБЕКИСТОН ХАВФ ОСТИДА
АЛОҚА УЧУН:
Telegram: @Mulkdorlar
Telagram Kanalımız: t.me/mulkdorlik
Telegram guruhimiz: t.me/Bahodir_X...
Троллар диққатига
Сен троллик фаолиятини танлаб Ўзбекистон учун энг ифлос зараркунандага айландинг. Ноқонуний ҳукуматнинг ноқонуний ишига ёлланган ходимисан. Халқни пешона териси, машаққатли меҳнати эвази ҳисобидан ташкил қилинган бюджетдан маош оласан ва оила, бола-чақангни боқасан. Аслида бу халқнинг пули сен учун ҳаромдир.
Ўйлама, ҳар доим шу зайлда кун кечираман деб. Бир кун сиёсат ўзгаради, замон ўзгаради. Сен кабилар дарҳол бир бирларингни сотишни бошлайсанлар. Биз албатта ҳар бирларингни топиб, мол-мулкларингни мусодора қилиб, 10 йилдан 25 йилгача қамоққа жўнатамиз. Қамоқда кун ўтказишларинг осон бўлмайди, албатта.
Мен давлатдан пул олмаганман дегувчи троллар ҳам албатта қамоққа олинади. Ўзини давлатдан пул олмаганлигини исботлаб бериши учун қамоқда бир неча йил қолиб кетиши мумкин.
Мени постларим ҳамма учун очиқ. Агар қайсидир бир тролни блоклаб, уни изоҳини ўчирсам, билингки бу тролни постини скреншот қилиб, тролистон номли архивимда сақлаб қўйдим. Вақти-соати келганда бу тролни ерни остидан остидан бўлса ҳам топамиз. Ўлса бу торолни ҳисобидан кун курган яқинлари жавобгарликка тортилади.
Марҳамат ўз исм шарифингиз билан ҳақорат ва туҳмат қилмасдан очиқ сиёсий баҳсга, мунозарага киришинг, пост ва изоҳлар ёзинг.
Тролларга шавқат йўқ!
Бир неча йил олдин Мирзиёевга йўналтирилган хат.
Жаноб Мирзиёев!
Бугунги кунда Ўзбекистон халқи ёппасига камбағал ва қашшоқларга айланиб бормоқда. Афсуски, бундай салбий оқибатга сизнинг ва амалдорларингизнинг ҳиссаси жуда катта.
Сиз мамлакатни таназзул томон етаклаб кетяпсиз. Вазиятни, имкониятни қўлдан бой беряпсиз.
Сизларда кучли сиёсий- иқтисодий дастур йўқ. Мухолифатдан фақат биз, Бирдамлик Халқ Демократик партияси сизларга кўплаб таклифлар берди, аммо сизлар бизнинг бирорта мурожаатимизга жавоб бермадингизлар, муносабат билдирмадингизлар.
2018 йил мен Ўзбекистонга боришга ва у ерда мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик партиямизни навбатдаги қурултойини ўтказишга ҳаракат қилдим, аммо мени Ўзбекистонга қайтишимга ва партияни қурултойини ўтказишга рухсат бермадингиз. (Афсуски Ўзбекистонда Конституция ва қонунларимиз ишламайди, шу сабаб президентдан рухсат сўрашга мажбурмиз) Биз партия фаоллари ноилож қурултойимизни 15 ноябр, 2018 йил қўшни Қозоғистонда ўтказишга ҳаракатни бошладик, аммо у ерда ҳам сиз бизга тинчлик бермадингиз, бизни Қозоғистондан қувдирдингиз. Мен ва бир қанча фаоллар қозоғистондан депорт қилиндик. Мен шу кунлари Қирғизистонга қайтдим. Мени Қирғизистондан ҳам депорт қилдириш учун ДХХнинг раҳбари Ихтиёр Абдуллаевни Қирғизистонга юбордингиз. ДХХ раҳбари мени Қирғизистондан депорт қилишга эришолмади. 15 ноябр, 2018 йилда биз мухолифатдаги Бирдамдик Халқ Демократик партияси онлайн орқали ўз қурултойимизни ўтказдик.
Қурултойдан кейин Республика Адлия вазирлигига мурожаат қилдик, аммо ҳануз Адлиядан жавоб ололмадик.
Ихтиёр Абдуллаев сизга жуда садоқатди эди, аммо сиз уни хиёнатда айблаб қамадингиз. Унинг қамалишининг асл сабаби эса у бизни қурултойимизни тўхтатолмади, аксинча Қозоғистон ва Қирғизистонда катта хатоликларга йўл қўйди.
Жаноб Мирзиёев!
Яна сиздан Ўзбекистонга қайтишга ва партиямизнинг навбатдаги қурултойини ўтказишга рухсат сўрайман!
Хабарингиз бор 2004-2014 йиллар Ўзбекистондаги деярли барча намойишларни мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик партиямиз (ҳаракатимиз) уюштирган эди. Биз яна намойишларга қайтиш ниятимиз йўқ, агар кейинги сайловларда қатнашишимизга яна тўсқинлик қилсангиз, бу сафар биз яна намойишларни жонлантиришга мажбур бўламиз!
Партиямизнинг 2018 йилдаги баёноти билан расмий вебсаҳифамизда танишинг: birdamlik.info...
Негізгі бет ИНҚИЛОБ КЕРАК ЎЗБЕКИСТОН ХАВФ ОСТИДА
Пікірлер: 72