РАМАЗОН суҳбатлари Ургут шаҳрида.
Нима қилсак коррупцияга етарли зарба бера оламиз?
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ҲАЛОЛ МОЛ-МУЛК
Аллоҳ тало айтади:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنِّي مَالِيَهۡۜ (٢٨)
“Молу мулким мени сақлаб қола олмади” (Ал-Ҳааққо сураси, 28-оят).
Бахил одамдан кўра мол-дунёси билан бадбахтроқ бўлган кишини кўрмадим. Чунки у бу дунёда фақатгина мол-дунё тўплашдан манфаатдордир. Охиратда эса ўша тўплаган мол-дунёси учун ҳисоб қилинади. Шунингдек, бу дунёда мол-давлат ташвишларидан холи бўлолмайди. Охиратда эса у (мол-давлат) билан бўладиган гуноҳлардан нажот ҳам тополмайди. Бу дунёда яшаши фақирларникидек, охиратдаги ҳисоби эса, бойларнинг ҳисобидек бўлади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ: Мўмин бандани мол-дунё борасида кемага ўхшатаман. Кема хоҳласа океанда сузсин, хоҳласа денгизда, хоҳласа дарёда. Сув кеманинг ичига кирмаса бўлди. Мўмин банда ҳам ҳалолдан хоҳлаганича мол-дунё тўпласин. Мол-дунёнинг муҳаббати унинг қалбига кирмаса бўлди. Акс ҳолда ичига сув кирган кема, сувга ғарқ бўлганидек, қалбини дунёнинг муҳаббати эгаллаган банда ҳам ҳалок бўлади.
Имом Аҳмад ўзларининг муснадларида, Имом Бухорий Ал-адаб ал-муфрад китобларида ва Саҳиҳи Ибн Ҳиббонда роҳимаҳумуллоҳлар келтирган ҳадиси шарифни, машҳур саҳоба Амр Ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
“Ҳалол мол солиҳ одамга қандай ҳам ярашади”.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Негізгі бет Insonning kimligi qachon bilinadi?!
Пікірлер: 168