Қашқадарёнинг "Варганза" қишлоғида 4 хил анор навлари етиштирилади: “қора дона”, “туя тиши”, “улфи” ва “нордон”. Энг юпқа пустлоқлиси “улфи” нави бўлиб, бу нав Варганзада етиштирилаётган навларнинг аксарият қисмини ташкил этади ва жуда инжиқ ҳисобланади. Сал ҳаво ҳарорати ўзгарса ёки ёмғир ёғса унинг пустлоғи даланинг ўзида ёрилиб кетади. Шунинг учун ҳам бу ерлик барча анор етиштирувчилар ҳудди буюк француз ёзувчиси Оноре Бальзакнинг узум етиштирувчи фермер-қаҳрамонлари каби об-ҳаво ҳароратини обдон кузатиб боради ва ҳосилни ёппасига йиғиб олишга тайёр туришади.
#agro #shirinmeva #qishloqxojalik #uzbekistan #dehqonchilik #uzagro #uzbek #meva #polizekinlari #export #olma #uzum #GlobalGAP #agriculture #ferma #biznes #fruit #organic #сухофрукты
Негізгі бет Қашқадарёнинг "Варганза" қишлоғидаги 4 хил анор навлари ҳақида
Пікірлер: 6