Туман ҳокими ташаббуси билан 25 нафар ёшларга тикув машинаси тақдим этилди.
📣Бугунги кунда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида юртимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, илғор ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
☑️Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов раҳбарлигида туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Н.Хожиев, ҳоким ёрдамчиси Б.Омонбоевлар иштирокида "Ёшлар дафтари" асосида рўйхатга олинган 25 нафар ёшларнинг ҳар бирига иккитадан жами 50 та замонавий тикув машинаси тақдим этилди.
💯Бу сингари амалий ишларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш натижасида уларнинг турмуш тарзи яхшилаш,истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.
📍Айниқса, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи бугун ҳар қачонгидан долзарб ҳисобланади.
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
t.me/yuqorichi...
Негізгі бет Юқори Чирчиқ тумани
Пікірлер