#рамазон_хайити_муборак #қуръон #iymonlashaylik
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ.
23 - Апрельдан 22 - Майгача
Нуруллоҳ қори ва Нуриддин қори
томонларидан қуръони Каримни видео орали Хатм
қилишганларини кузатиб бордингиз.
Қуръони каримда ўн тўртта сажда оятлари бор. Улар қуйидагилар:
1.Аъроф сурасининг 206 ояти
2.Раъд сурасининг 15 -ояти
3.Наҳл сурасининг 49-ояти
4.Исро сурасининг 109-ояти
5.Марям сурасининг 58-ояти
6.Ҳаж сурасининг 18-ояти
7.Фурқон сурасининг 60 ояти
8.Намл сурасининг 24-ояти
9.Сажда сурасининг 15 -ояти
10.Сод сурасининг 24-ояти
11.Фуссилат сурасининг 37-ояти
12.Нажм сурасининг 62-ояти
13.Иншиқоқ сурасининг 21-ояти
14.Иқро сурасининг 19-ояти
Бу оятларни тиловат қилган ва эшитган инсонлар сажда қилишлари вожиб бўлади.
Буни “тиловат саждаси” дейилади.Тиловат саждасини қилиш учун таҳоратли ҳолда қиблага қараб тик турилади.
Тиловат саждасини ният қилинади, қўллар қулоқларга кўтарилмасдан “Аллоҳу акбар” дея саждага кетилади.
Саждада уч марта “Субҳана Роббийал аъла” дейилади. Кейин яна “Аллоҳу акбар” деб саждадан турилади.
Саждадан сўнг салом берилмайди. Тураётган чоғда “Ғуфронака Роббана ва илайкал масийр” деб дуо қилиш мустаҳабдир.
ЎМИ фатво ҳайъати.
ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ
t.me/joinchat/...
Негізгі бет ҚОРИЛАРИМИЗДАН ҲАТМОНА ЯКУНИДА ЖУДА КЕРАКЛИ ВА ТАЪСИРЛИ СЎЗЛАР.
Пікірлер: 10