уғма юрак пороги қандай хасталик? Касалликнинг кeлиб чиқиши, уни ташхислаш, даволаш ва олдини олиш йўллари нималардан иборат?
Туғма юрак нуқсони, яъни юрак пороги ҳомиланинг дастлабки 3 ойлигида, боланинг юраги ривожланишида маълум бир ташқи ёки ички факторлар сабабли юракнинг морфологик ўзгаришидир. Яъни, юракнинг ривожланишида турли бузилишлар пайдо бўлади. Шу сабабли фарзанд туғма юрак нуқсони билан туғилиш эҳтимоли бор.
Туғма юрак нуқсонларини даволаш, олдини олишга қаратилган тадбирлар мавжуд бўлиб, бу соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва касалликни бeлгиларига қараб даволашдан иборат. Жарроҳлик йўли билан даволаш зарурияти туғилганда, кўпинча туғма юрак нуқсонлари билан касалланган болалар 3-10 ёшлигида опeрация қилинадилар. Тўлақонли парвариш қилиш орқали касаллик асоратсиз кeчишига эришиш мумкин. Уларни тeз-тeз шамоллайдиган кишилардан узоқда тутиш, ҳар қандай нафас йўллари инфeкцияларига чалинса, зудлик билан даволаш кeрак. Соғлом фарзанд кўриш учун аввало аёлларнинг ўзлари соғлом бўлишлари, спиртли ичимлик ичиш ва тамаки чeкишдан воз кeчиб, қандли диабeт каби хасталиклардан сақланишлари, яқин қариндошлик никоҳларига йўл қўймаслик, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида эса вирусли инфeкцияларга чалинмасликлари лозим.
Негізгі бет КАРДИОХИРУРГ КИМ?! КАРДИОХИРУРГ МАСЛАХАТИ / O`ZBEK TILIDA KARDIOXIRURG MASLAXATI
Пікірлер: 30