"Воқеа жойи" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Эрта тонгда шаҳарнинг маҳаллаларидан бирида автомобил ичида номаълум шахснинг турли жароҳатлар билан мурдаси топилди. Воқеа тунда содир бўлган. Воқеа жойига шаҳар ички ишлар ходимлари зудлик билан етиб келишди. Ички ишлар ходимлари воқеа жойини синчиклаб ўрганиб, маҳаллий аҳолидан ушбу воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлашди. Биринчи навбатда номаълум мурданинг шахсига ойдинлик киритиши даркор. Ички ишлар ходимлари автомобиль салонидан топилган ҳужжатлар Шокир Султоновга тегишли эканлигини аниқладилар. Шокир Султонов Нурли йўл маҳалласи, Хонобод кўчаси 25 уйда истиқомат қилиши маълум бўлди. Ички ишлар ходимлари Шокир Султонов истиқомат қилиб келган Нурли йўл маҳалласи Хонобод кўчасидаги 25 уйга зудлик билан етиб келишди...
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Фильм және анимация Катта ташкилотнинг раҳбари ўз машинасида ўлдириб кетилди... | Voqea joyi
Пікірлер: 329