ЯККАБОҒ ҲОКИМИ «ВОРИ» ҚИШЛОҒИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Дилшод Умаров, Шаҳрисабз шаҳар DXX бошлиғи Санжар Парпиев бошчилигидаги мутасаддилар «Татар» МФЙ қарашли «Вори» қишлоғида сайёр қабул ўтказишди.
Ушбу сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад, тоғликлар турмуш шароитлари ҳамда муаммоларини ўрганиш, эҳтиёжманд аҳоли вакилларини аниқлаб уларга кўмак бериш, қишлоқдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, фуқаролар кайфиятини кўтариб уларга ижтимоий ёрдамлар беришдан иборат бўлди. Шунингдее, ушбу қишлоқда янги мактаб филиали қуриш учун майдон аниқланиб қурилиш ишлари тез орада бошланиши таъкидланди.
Вори қишлоғи Яккабоғ туманининг энг узоқ тоғли ҳудудларидан бўлиб, 27 та хўжаликда жами 138 нафар аҳоли вакиллари истиқомат қилишади. Олти ой давомида ташқи оламдан узилиб қоладиган ва уяли алоқа етиб бормаган ушбу қишлоқ аҳолисининг асосий даромади, чорвачилик ҳамда картошка экини ҳисобланади.
Яккабоғ: «ВОРИ» ҚИШЛОҒИДА ЯНГИ МАКТАБ ҚУРИЛАДИ
Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Дилшод Умаров, Шаҳрисабз шаҳар DXX бошлиғи Санжар Парпиев бошчилигидаги мутасаддилар «Татар» МФЙга қарашли «Вори» қишлоғида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда таъкидланишича Яккабоғ тумани Татар МФЙга қарашли «Вори» қишлоғида 68 мактабнинг янги филиал биноси қурилади.
Шунингдек, тиббиёт соҳасида ўқиш истагида бўлган ворилик фуқаролардан икки нафари туман ҳокимлиги томонидан бепул ўқитилади.
Бундан ташқари тоғлик аҳоли учун янги тикув машиналари, Мотокультиваторлар ҳамда электр движоклар ҳокимлик томонидан аҳоли фойдаланиши учун олиб берилилиши таъкидланди.
Яккабоғ ҳокимининг сайёр қабули давомида «Вори» қишлоғида яшовчи 27 та хўжаликга озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилди.
Аввалроқ, Яккабоғ ҳокими бошчилигидаги мутасаддиларнинг "Ишкент" МФЙ "Тутак ота" қишлоғида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва кўп фарзандли оилалар, ёлғиз кексалар, муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олгани ҳамда уларга 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда рамазон ойи муносабати билан ун, гўшт, ёғ каби озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Негізгі бет ЯККАБОҒ ҲОКИМИ «ВОРИ» ҚИШЛОҒИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Пікірлер: 3