Дунёда шундай бир касб-кор эгалари борки, уларга шоҳнинг ҳам гадонинг ҳам бирдек иши тушади. Улардан бири гўрковлар бўлса, яна бири - кишини сўнгги манзилга поклаб жўнатувчи ғассоллар. Айрим маҳаллаларда бу савоб юмуш билан шуғулланувчи алоҳида тайинланган кишилар бор. Аммо, ғассол йўқ пайти майитни ювиш ва кафанлашни асосан отинойилар бажарадилар.
Майит қандай ювилади ва кафанланади?
Нима учун буни ҳар биримиз билишимиз лозим?
Ғассоллик - касбми ё ҳунар?
Ушбу видеодан шу каби саволларга жавоб топасиз.
Ғассол отинойининг сабоқлари, таъсирли ҳикоялари сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Негізгі бет "Майит ювиш ва кафанлашни ҳар биримиз билмоғимиз лозим!"
Пікірлер: 9