Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида 1951 йил 19 январда таваллуд топган. Ёшликдан мусиқага ўзгача меҳр бериб ўз акаси (раҳматли) Исмоилжон Ваҳобов билан биргаликда, яъни жўравозликда куйлаш сирларини ўрганади. Мактабда ўқиб юрган даврлариданоқ туман вилоят ва Республика кўрик танловларида фаол қатнашиб муносиб совринлар ва нуфузли ўринларни эгаллаб “ака-ука Ваҳобовлар” номи остида донг таратганлар.
Ҳозирда Исроилжон Ваҳобов Ўзбек миллий мақом марказида “Устоз шогирд” бўлими бошлиғи, ҳамда Юнус ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг катта устози сафатида фаолият олиб бормоқда.
Негізгі бет Мақом ижрочиси соҳиби | Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов | Maqom ijrochisi sohibi |
Пікірлер: 27