Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида катталар ўртасида баҳслар ўтказилди. Муросасиз жанглар якунига кўра, эркаклар ўртасида Қудратилло Суннатов, Қудрат Ҳайдаров ҳамда Лочин Бўронов, аёллар ўртасида эса Каромат Юсупова ва Чарос Ўринбоева ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида эса Фарғона ҳамда Самарқанд вилояти, шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси кучлилар қаторида эътироф этилди.
Ўзбекистон чемпионатининг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда махсус дипломлар топширилди.
Негізгі бет Спорт Мамлакатимизнинг энг кучли пара таэквондочилари аниқланди
Пікірлер