Мардикор аёл ким о`зи? Зиммасига тирикчилик ташвиши, фарзандлар келажаги, ро`зг`ор камини то`лдиришдек катта мас`улиятини юклаб олган опа-сингилларимиз ҳаётига назар ташлайлик-чи, бугун улар нималар ҳақида о`йлаяпти, қандай орзу о`йлари, армонлари бор? Тошкентнинг Қойлиқ бозори ёнида тўпланадиган аёллар ўз билак кучларини сотишаётганига гувоҳ бўласиз.Мазкур бозорда республиканинг турли вилоятларидан келган 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган хотин-қизларни учратиш мумкин. Мардикор аёлларнинг аксариятини ўрта ёшли аёллар ташкил етади. Улар сафида нафақа ёшидаги онахоннинг борлиги етиборимизни тортди.
Мардикор аёллар ёлланган жойга борганда турли юмушларни бажаришдан қайтмасликларини айтишади:
Мардикор бозоридаги аёллар меҳнат қилиб пул топишни исташар екан, даромад топишнинг бу йўли уларнинг ўзи, соғлиги учун ҳам бехатар емас. Номаълум жойга, асосан еркаклар томонидан ёлланиб борганда аёл турли хўрликларга ҳам дучор бўлиши мумкин, дейишади улар:
Юртимизда минглаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга е`тибор қаратилаётгани ҳақида мас`уллар ма`лум қилиб боришяпти. Лекин барибир турли сабабларга ко`ра ог`ир меҳнат қилаётган аёлларнинг ён-атрофимизда, маҳалламизда бор екани аччиқ ҳақиқат...Aёллар мардикор бозорлари атрофида қуруқ оҳ-воҳлар, у йерга масъулларнинг ташрифлари шу пайтгача иш бермаган, бундан кейин ҳам бермайди. Пухта ўйланган чоралар кўриш даври келди. Бу борада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Хотин-қизлар қўмитасидан амалий ҳаракатларни кутиб қоламиз.
Негізгі бет «Мардикор» аёллар - МАРД ОНАЛАР ФАРЁДИ! кўринг фақат йиғламанг!!!
Пікірлер: 2,5 М.