✅Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиёз учун тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди:
📝 Жорий йилнинг 26-31 январь кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади.
💻Тест синовларига барча муддатли ҳарбий хизматчиларнинг иштироки таъминланади. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат бўлади.
🕐 Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш учун ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчининг тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи йиғиндиси жамланади.
Официальный сайт: aoka.uz/uzb/
@ Telegram: t.me/aoka_uz/
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz
Негізгі бет Muddatli harbiy xizmatchilarga OTMlar uchun imtiyozlar bo‘yicha testlar - O.Yo‘ldoshev (brifing)
Пікірлер