Чўл бағрида ўсувчи лолалар ҳақида эшитганмисиз? Навоий шаҳар марказидан қарийиб 300 км. узоқликда жойлашган Томди тумани томон йўл олсангиз, ана шундай ажойиб табиат мўжизасига гувоҳ бўласиз. Ўзига хос инжиқ об-ҳавосига эга бўлган мазкур ҳудудда асосан янтоқ, коврак, саксовул, туяқорин ва турли рангда очилувчи чўл лолалари учрайди. Бу йилги баҳорнинг серёғин келиши доривор ўсимлик ҳисобланган коврак ва чўл лолларини янада баравж ривожланишига имконият яратди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар йили ҳам бундай мафтункор манзарага гувоҳ бўлавермаймиз. Баҳор фасли чўл бағрини ёмғирлари билан етарлича сийласагина, улар бўй кўрсатади.
- 2 жыл бұрын
Навоийнинг Томди туманида лолалар қийғос очилди
- Рет қаралды 584
Пікірлер: 3