БАТАФСИЛ: ⏩ t.me/rost_24uz
Биз қачон ҳақиқатда ўчмайдиган энергетика тизимига эга бўламиз? Аниқ муддат борми?
Бугун Энергетика вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтган матбуот анжуманида Rost24.uz мухбири шу саволни ўртага ташлади.
Унга бироз ўйланишдан сўнг жавоб беришга жазм этган Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев аниқ вақтни айта олмади.
- Қачонки биз исроф қилишни тўхтатмас эканмиз, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига тўлиқ эҳтиёжни қоплай олмаймиз, - деди у. - Биз иқтисод қилишни ўрганишимиз керак, бу ҳукумат ёки Энергетика вазирлиги даражасида эмас, умуммиллий ғояга айланиши керак.
Ходжаевнинг таъкидлашича, қанча таъминот оширилмасин, иқтисод қилишни ўрганмасак, барибир энергия етиб бормайди.
Негізгі бет Энергетика вазири ўринбосари: Биз энергияни исроф қилаяпмиз!
No video
Пікірлер: 375