"Томорқа+" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Ҳозир биз Наманган вилоятининг Қамчиқсой қишлоғидамиз.Бу йўл довондан ошиб водийга кетадиган ягона йўл бўлиб, ана шу йўл қисмида жойлашган Қамчиқсой қишлоғида ажойиб табиат ҳодисаси рўй беради. Айтишларича бу ердаги об-ҳаво бошқа ерлардаги об-ҳаводан салқинроқ бўлиб, бу ерда ўсадиган мевали дарахтлар одатдаги дарахтлардан 1 ой кейин мевага киради. Қамчисой қишлоғи ахолиси ўз томорқасида етиштирган мевалари, уларнинг парвариши ҳақида ушбу қишлоқ ахолисидан батафсил сўраб оламиз.
Кейинги манзилимиз Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани бўлади. Олтиариқ туманида дунёга машҳур узумлари ҳақида сизларга сўзлаб беришга ҳаракат қиламан. Узумларни кўриб турибмизки жуда тоза турипти, унинг парваришига катта эътибор берилган десак бўлади. Олтиариқ деҳқонларининг иш тажрибалари албатта икки-уч йиллик эмас, бу тажриба йиллар, асрлар давомида йиғилиб келган десак муболаға бўлмайди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Негізгі бет Энг машҳур Олтиариқ узумларининг сири нимада? | Tomorqa+
Пікірлер: 13